Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футзал. Тожикистонни енгган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ пешқадамига айланди

Футзал. Тожикистонни енгган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ пешқадамига айланди

Фото: ЎФА Матбуот хизмати

Хитой Тайпейида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гурудаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Дилшод Раҳматов ва Машраф Одиловнинг битта, Даврон Чориевнинг икки голига рақиблар иккита гол билан жавоб қайтаришга эришдилар.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қийин кечган ўйинда Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамга айланди.

Футзал.ОЧ–2018
«B» гуруҳи, 2-тур
Тожикистон – Ўзбекистон 2:4

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг