Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кардифф» йўқолган футболчи учун трансфер пулини тўлашдан бош тортди

«Кардифф» йўқолган футболчи учун трансфер пулини тўлашдан бош тортди

Фото: «Sky Sports»

Уэльснинг «Кардифф» клуби Франциянинг «Нант» клубидан сотиб олинган 28 ёшли ҳужумчи Эмилиано Сала учун трансфер пулини тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз,  Нантдан Кардиффга бир моторли самолётда учиб кетаётган Эмилиано Сала 21 январь куни йўқолиб қолганди. Уч кун давомида олиб борилган қидирув ишлари ҳеч бир натижа бермади. Шунга қарамасдан, Саланинг вафот этгани ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

Уэльсликлар футболчининг йўқолиши билан боғлиқ ишни ўрганиш учун суриштирув ишларини бошлашади, деб хабар берди «The Telegraph».

Сала Ла-Маншни кесиб ўтиш учун эски самолётни («Piper Malibu», 1984 йил) танлагани, камига учувчида йўловчи ташишга лицензия йўқлиги «Кардифф» раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлди.

«Кардифф» Сала учун «Нант»га 20 миллион евро тўлаши шарт эди. Бахтсиз ҳодисалардан суғурталанганига қарамай, Уэльс жамоаси бу трансфердан қарийб 14 миллион евро йўқотади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг