Марадонанинг Жаҳон чемпионатидаги сардорлик боғичи ярим миллион доллардан ошиқ нархда сотилди
1986 йилги Жаҳон чемпионатида афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона таққан сардорлик боғичи Sotheby’s аукционида 512 минг долларга сотилди.
Мазкур тарихий лот Аргентина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал учрашуви билан боғлиқ. Ушбу баҳсда Аргентина 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Марадона эса иккита гол урган.
Унинг голларидан бири қўли билан киритилгани сабабли бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг машҳур эпизодлардан бири сифатида эътироф этилади.
Аввалроқ бразилиялик афсона Пеле 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган футболка ҳам аукционда қарийб 5 миллион долларга сотилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter