Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубоги ўтказилмоқда

Мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубоги ўтказилмоқда

Фото: «Footballschoolkhimki.ru»

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари кубоги ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат 7779 та жамоа муносиб иштирок этди.

Туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли 14 та жамоа 12-15 июнь кунлари пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида ДХХ Раиси кубоги учун ўзаро куч синашади.

Биринчи ўринни эгаллаган жамоага улар истиқомат қиладиган туманда мини-футбол майдони, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларга эса улар яшайдиган туманларда «Workout» майдончалари қуриб берилади.

Шунингдек, «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши тўп урар», «Энг яхши дарвозабон» ва «Энг яхши мураббий» номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланади.

«Соғлом ёшлар — янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилаётган ушбу мусобақалар ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун яна бир имконият саналади.

Таъкидлаш лозимки, ДХХ Раиси кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг