Ўзбекистон енгил атлетикачилари Марказий Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Жорий йил 23–25 август кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича III Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 9 давлатдан қарийб 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Чемпионат келаси йили Пекин шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 22 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронза — жами 61 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мазкур чемпионат терма жамоа мураббийлар штабига спортчиларнинг Айти-Нагоя–2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик даражасини ҳам баҳолаш имконини берди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter