Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парашахматчиларимиз тарихий натижа билан Тошкентда тантанали кутиб олинди

Парашахматчиларимиз тарихий натижа билан Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бугун Тошкент вокзалида Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси аъзолари тантанали кутиб олинди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 3-Парашахмат олимпиадасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршилади.

Мусобақада жами 41 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси 11 очко жамғариб, ўз тарихида илк бор шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ҳал қилувчи 7-турда спортчиларимиз Исроил терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Муҳим учрашув 2,5:1,5 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига якунланди. Ана шу ғалаба терма жамоамизга бронза медалини қўлга киритиш имконини берди.

Ушбу натижа нафақат парашахматчиларимиз, балки бутун ўзбек спорти учун муҳим тарихий воқеа бўлди. Спортчиларимизнинг матонати, иродаси ва мусобақа давомидаги қатъияти муносиб эътирофга сазовор.

Тошкент вокзалидаги тантанали кутиб олиш маросимида ҳам спортчиларга билдирилган самимий эҳтиром ва қўллаб-қувватлов уларнинг ушбу ғалабаси юртимизда катта аҳамият касб этаётганини яна бир бор намоён этди.

Ўзбекистон парашахмат терма жамоасини тарихий бронза медали билан табриклаймиз! Спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам янги зафарлар тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг