Ўзбекистон ОФК рейтингида кучли ўнликка кирди
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) эркаклар клублари ўртасидаги мусобақаларнинг 2025/2026 йилги мавсум оралиғидаги янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон илк бор кучли ўнликдан жой олди ва Австралия билан тенглашиб олди (ҳар иккисида — 46,6 балл).
Қитъа рейтингида кучли ўнликка кириш шунчаки рақам эмас, балки мамлакат клубларининг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги кўрсаткичидир. Бу натижа келгуси мавсумларда Ўзбекистон клублари учун Осиё Чемпионлар лигаси (Элита ва ОЧЛ-2) мусобақаларида квоталар сонининг ошишига хизмат қилиши мумкин.
Рейтингнинг юқори ўнлиги:
- Саудия Арабистони — 122 балл
- Япония — 109 балл
- Жанубий Корея — 85,5 балл
- БАА — 74,2 балл
- Эрон — 68,9 балл
- Қатар — 64,5 балл
- Таиланд — 58,7 балл
- Хитой — 49,4 балл
- Австралия — 46,6 балл
- Ўзбекистон — 46,6 балл
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда. Қўшниларимиздан Туркманистон 19-ўринда (25,8 балл), Тожикистон 23-ўринда (21,6 балл) ҳамда Қирғизистон 26-ўринда (19,3 балл) қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter