Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рома» яна бир мўъжиза кўрсатишига бир баҳя қолди (видео)

«Рома» яна бир мўъжиза кўрсатишига бир баҳя қолди (видео)

Фото: «BBC Sport»

«Рома» ва «Ливерпуль» ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида 4:2 ҳисоби қайд этилиб, римликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари ўйинни фаолроқ бошлаган бўлсалар-да, «Ливерпуль» ўзининг дастлабки жиддий қарши ҳужуминиёқ гол билан якунлади. Биринчи бўлим инглиз клуби ғалабаси билан якунланди.

Бироқ иккинчи бўлимда Клопп шогирдлари аста-секин эътиборни кўпроқ ҳимояга қаратиб, тўпни «Рома»га бердилар ва 52-дақиқага келиб Жеко ҳисобни тенглаштирди.

Майдон эгалари сўнгги дақиқаларда босимни оширишди ва Наингголаннинг дубли эвазига умумий фарқни битта тўпгача қисқартиришга муваффақ бўлдилар, аммо яна бир мўъжизани амалга ошириш учун вақт камлик қилди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» сафарда «Рома»га ютқазди, аммо финалга чиқди. Энди 26 май куни Киевда «Реал» Мадрид ва «Ливерпуль» иштирокида финал учрашувига гувоҳ бўламиз.

Чемпионлар лигаси, ярим финал, жавоб учрашуви

«Рома» Италия – «Ливерпуль» Англия 4:2 (1:2, 3:0)

Голлар: 0:1 – 9 Мане, 1:1 – 15, автогол Милнер, 1:2 – 25 Вейналдум, 2:2 – 52 Жеко, 3:2 – 86 Наингголан, 4:2 – 90, пенальти Наингголан.

«Рома»: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини (Ундер, 53), Флоренци, Наингголан, де Росси (Гоналон, 69), Аш-Шаърави (Антонуччи, 75), Шик, Жеко.

«Ливерпуль»: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 90), ван Дейк, Фирмино (Соланке, 87), Вейналдум, Салоҳ, Милнер, Мане (Клаван, 83), Хендерсон.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (44), Флоренци (77), Манолас (84), Робертсон (84), Соланке (90).

Дастлабки учрашув: 2:5

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг