Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик енгил атлектикачилар Париждаги олимпиадага қўйилмаслиги мумкин

Россиялик енгил атлектикачилар Париждаги олимпиадага қўйилмаслиги мумкин

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics, WA) россиялик спортчилар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан 2024 йилги Олимпиада ўйинларига нейтрал мақомда қўйилиши мумкин бўлишига қарамай, дисквалификацияни бекор қилишни режалаштирмаяпти. «World Athletics»нинг Россия иштироки бўйича позицияси ўзгаришсиз қолмоқда ва бошиданоқ жуда аниқ эди», деди 6 декабр, чоршанба куни Келнда ассоциация «SID» агентлиги сўровига жавобан.

Агентлик суҳбатдошига кўра, Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси «вазиятни кузатишда давом этмоқда».

«Аммо, агар Олимпиада ўйинлари бошланишига қадар вазият тубдан ўзгармаса, Россия спортчиларининг иштирокини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Париж-2024га ҳам тегишли бўлади», – дея қўшимча қилди у.

«World Athletics», шунингдек, ассоциациянинг фикри ХОҚ томонидан Олимпия саммитига таклиф қилинган ташкилотлар фикрига тўғри келмаслигини таъкидлади.

«Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун қайси давлатлар таклиф қилинишини ҳал этиш ХОҚнинг масъулияти, бироқ халқаро спорт федерациялари ўз спорт турлари бўйича қайси спортчилар иштирок этиши мумкинлигини ҳал қилиши керак», деган Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси вакили.

ХОҚ россияликлар ва беларусликлар Олимпиадага киритилиши мумкинлигини истисно этмади

Бир кун аввал ХОҚ Лозаннадаги Олимпия саммитида бир қанча халқаро ёзги спорт ассоциациялари ва бир қанча миллий олимпия қўмиталари вакиллари нейтрал байроқлар остида Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига Россия ва Беларусдан спортчиларни қабул қилиш тарафдори бўлганини билдирди.

«World Athletics» 2015 йилнинг ноябр ойидан бошлаб допинг можароси туфайли Бутунроссия енгил атлетика федерацияси фаолиятини тўхтатиб қўйишга қарор қилди ва кейин уни бир неча бор узайтирди. Украинада тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, ХОҚ руслар ва беларусларни халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди, аммо 2023 йил январ ойида уларга нейтрал мақом остида жаҳон спортига қайтишга рухсат берди.

ХОҚ томонидан илгари сурилган олд шартлардан бири спортчининг ўз давлати сиёсатини аниқ рад этиши эди. Украина ва бошқа давлатлар, шунингдек, кўплаб халқаро спорт ассоциациялари раҳбарияти бу қарорга қарши чиқди.

Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг