Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда FIDE’нинг янги президенти сайланади

Самарқандда FIDE’нинг янги президенти сайланади

26 сентябр куни Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси – FIDE Бош ассамблеяси доирасида ташкилот президенти сайлови ўтказилади. FIDE расмий маълумотига кўра, президентлик учун уч номзод курашади: германиялик Ян Хенрик Бюттнер, германиялик Вадим Розенштейн ва қозоғистонлик Тимур Турлов. 

Номзодлар президент ва унинг ўринбосари жуфтлигида қатнашади. Бюттнер билан Малколм Пейн, Розенштейн билан Гордон Тан, Турлов билан эса шахмат бўйича беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд бир жамоа сифатида сайловга кирган.

FIDE Бош ассамблеяси 26–27 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. Президент сайлови 26 сентябр куни ўтказилиши белгиланган. Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқига эга ҳар бир миллий федерация битта овозга эга.

Тимур Турлов Қозоғистон шахмат федерацияси президенти ҳисобланади. У ўз дастурида FIDE’нинг молиявий барқарорлигини кучайтириш, рақамлаштириш ва шахматни ёшлар орасида кенгроқ оммалаштиришга урғу бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг