Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ШҲТ ярим марафони: мусобақа регламенти ва мукофотлари ҳақида

ШҲТ ярим марафони: мусобақа регламенти ва мукофотлари ҳақида

Ўзбекистон халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва ШҲТ доирасидаги маданий-гуманитар алоқаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 27 март куни илк бор Тошкент халқаро ярим марафони ташкил этилади.

Ярим марафон Ўзбекистон Республикаси раислигида 2022 йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига тўғри келадиган қатор тадбирлар дастурига киритилган.

2016 йилдан бери халқаро ташкилот ташаббуси билан ўтказиб келинаётган ШҲТ ярим марафонлари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ажралмас қисмига айланди.

2019 йилда ШҲТнинг Бишкек саммити доирасида аҳоли ўртасида спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштириш, профессионал спортчиларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга, Олимпия, Паралимпия ва миллий спорт турлари ўйинларининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

ШҲТ Тошкент халқаро яриммарафон трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (АИМС) сертификатига эга трассада бўлиб ўтади. Бўлажак спорт мусобақаси дастурига 3 км ва 21 км бўлган 2 та масофа киритилган. Спорт югуришида нафақат “ШҲТ оиласи”нинг 18 давлатидан югурувчилар, балки бошқа мамлакатлардан ҳам иштирокчилар ташриф этишлари мумкин. Ғолибларнинг умумий мукофот жамғармаси 138 миллион сўмни ташкил этади. (ярим марафон учун 126 миллион сўм, 3 км масофага 12 миллион сўм).

ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафони йўналиши марказий кўчалар орқали ўтади, бу югуриш иштирокчилари ва пойтахт меҳмонларига янги замонавий архитектура мажмуалари ва шаҳарнинг маданий-тарихий қисмини намойиш этиш имконини беради.

Ўзбекистонлик спортчилар ШҲТ марафонларида доимий иштирокчилар ҳисобланишади.

Ўтган йили ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган халқаро Душанбе ярим марафонида Ўзбекистонлик спортчилар – Шоҳрух Давлатов ва Азизахон Мирзаакбаровалар биринчи ўринларни эгаллаган эди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг