Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатига икки ой қолганда бош мураббийни истеъфога чиқарди

Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатига икки ой қолганда бош мураббийни истеъфога чиқарди

Фото: «Спорт-экспресс»

Япония терма жамоасининг 65 ёшли босниялик мураббийи Воҳид Ҳалилходжич истеъфога чиқарилди.

Истеъфо ҳақида Япония футбол ассоциацияси президенти Кодзо Тасиму маҳаллий телеканаллардаги чиқиши орқали эълон қилган.

Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига икки ой қолганда мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилишига Япония терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларидаги нурсиз ҳаракатлари сабаб бўлган. Японлар мундилага чиқа олмаган Мали термаси билан дуранг ўйнаган (1:1), Украина термасига эса мағлуб бўлган эди.

Бундан ташқари, футболчиларнинг бир қисми Ҳалилходжичнинг машғулотлар услубидан норози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатида Польша, Сенегал ва Колумбия терма жамоалари билан куч синашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг