Оддий ишчи беш йилда қанча пул жамғара олади? (инфографика)
Ўртача маошга яшовчи оддий ходим муайян шаҳарда беш йил яшаб, солиқлар, уй ижараси ва бошқа ҳаётий зарур харажатлар учун тўловлардан орттириб, қанча маблағ жамғариши мумкин?
Numbeo порталининг расмий статистика маълумотлари асосида таниқли иқтисодий таҳлилчи ва маълумотлар визуализатори Але Паломбо томонидан тайёрланган инфографика шу ҳақда (суратда).
Швейцария бой, аммо «қиммат» мамлакат дейилади, шунинг баробарида бу мамлакатда пул топиш ва орттириш имкониятлари ҳам анча юқори.
Энг кўп пул жамғариш мумкин бўлган кучли ўнталик (5 йиллик соф жамғарма):
- Базел (Швейцария) — $204 000
- Женева (Швейцария) — $200 000
- Цюрих (Швейцария) — $174 000
- Лозанна (Швейцария) — $163 000
- Штутгарт (Германия) — $113 000
- Осло (Норвегия) — $111 000
- Рейкявик (Исландия) — $110 000
- Брисбен (Австралия) — $108 000
- Грац (Австрия) — $104 000
- Перт (Австралия) — $102 000
Таққослаш учун бошқа катта шаҳарлар:
- Сидней (Австралия) — $80 000
- Мадрид (Испания) — $13 000
- Дубай (БАА) — $4 000
- Гонгконг — минус -$11 000 (қарзга кирилади)
- Сингапур — минус -$18 000 (қарзга кирилади)
- Ню-Йорк (АҚШ) — минус -$61 000 (қарзга кирилади)
Фаол ишбилармонлик марказлари сифатида намуна қилиб кўрсатиладиган Дубай, Ню-Йорк, Сингапур ва Гонгконг каби шаҳарларда ўртамиёна ходимлар бойлик орттиришга умид қилмаса ҳам бўлади. Бу шаҳарларда ўртача ишчи кун кечириш учун қарзга ботиб яшашига тўғри келади, дейилади изоҳда.
Шарқий Европа, собиқ Иттифоқ республикалари ва Осиё шаҳарлари ҳам ўртача ходим учун яшаб пул орттириш нуқтаи назаридан «иқтисодий жиҳатдан самарасиз» дея баҳоланган.
Жамғарма қилиш учун энг шаҳарлар Европа ва Австралияда. АҚШда эса Сиэтл ва Остин (Техас штати), Канадада — Оттава.
Қизиқ факт: Перт шаҳрида 5 йилда жамғарилган маблағ Мадриддаги деярли 40 йиллик жамғармага тенг. Гонгконг ва Сингапурда хорижлик мутахассислар учун махсус имтиёзли пакетлар мавжудлиги сабабли у ердаги асл вазият харитадагидан фарқ қилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter