Шаҳар чумчуқлари фастфуд туфайли семириб кетмоқда
Шаҳарлардаги тезкор овқатланиш (фастфуд) шахобчалари яқинида учровчи чумчуқларда семириш кузатилмоқда.
Чумчуқлар илгари ёввойи қушлар ҳазм қилиши қийин бўлган «тезкор углеводлар»ни ҳазм қилишни ўрганиб олди. Ортиқча вазн орттириш оқибатида қушларда гормонал мувозанат бузилмоқда, бу эса уларнинг кўпайиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Худди шундай жараёнлар метаболизми инсонникига ўхшаш бўлган сутмизувчиларда ҳам кузатилмоқда, деди Россия ФА Экология ва эволюция муаммолари институти илмий котиби Наталья Феоктистова.
Биологнинг таъкидлашича, шаҳарлардаги ҳайвонлар ҳам худди инсонлар каби муаммоларга дуч келмоқда, масалан, «ёруғлик ифлосланиши»дан азият чекмоқда. Шунга қарамай, кўплаб майда қушлар шаҳарга интилади ва у ердаги муҳитга осон мослашади. Чунки шаҳарларда йиртқич қушлар нисбатан камроқ учрайди, бу эса кичик турларнинг яшаб қолишини осонлаштиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter