Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ мактаб «Canva»дан бепул фойдаланади

Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ мактаб «Canva»дан бепул фойдаланади

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов бошчилигидаги делегация Франциядаги Ўзбекистон элчихонасида «Canva» компанияси билан грант келишувини имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаби «Canva for Education» платформасидан уч йил мобайнида мутлақо бепул фойдаланади.

Келишув Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида ўтказилаётган «Таълим трансформацияси саммити +4» доирасида имзоланди. Грантнинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, у мактабларда замонавий рақамли таълим воситаларини кенг жорий этишга хизмат қилади.

«Canva» — Австралияда ташкил этилган ва ҳозирда дунёнинг 190 дан ортиқ мамлакатида қўлланилаётган етакчи визуал дизайн платформаси ҳисобланади. Унинг таълимга мўлжалланган «Canva for Education» хизмати ўқитувчилар ва ўқувчилар учун махсус ишлаб чиқилган минглаб тайёр шаблонлар ҳамда дизайн воситаларини таклиф этади.

Платформа орқали ўқувчилар тақдимот ва инфографикалар тайёрлаш, визуал материаллар яратиш, сунъий интеллект асосида таълим контенти ишлаб чиқиш, гуруҳ бўлиб онлайн ҳамкорлик қилиш ва рақамли саводхонлик кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг