Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушхабар! Edu Kids мультфильмлари «Болажон»да намойиш қилинмоқда

Хушхабар! Edu Kids мультфильмлари «Болажон»да намойиш қилинмоқда

Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан амалга оширилаётган Edu Kids лойиҳаси мультфильмлари эндиликда «Болажон» телеканалида намойиш этила бошланди!

Эндиликда, қуйидаги асосий туркумдаги дайжестларни 6 сентябрдан бошлаб ҳар куни «Болажон» каналида соат 20:20 да томоша қилиш имкони мавжуд:

  • «Энг қизиқарли маълумотлар»;
  • «Тарих сабоқлари»;
  • «Буюк инсонлар ҳаёти»;
  • «Шахсий ривожланиш»;
  • «Технологиялар ҳақида»;
  • «Нима учун китоб ўқиш керак» ва бошқалар.

Мультфильмларнинг асосий мақсади — ёш авлодни келажакда муваффақиятга эришиш ва ўз устида ишлашга чақиришдан иборат бўлиб, унда ота-оналар, жамият ва ўқитувчиларимизнинг ролини янада оширишдир.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Edu Kidsнинг қизиқарли мультфильмларини ITV платформасида ҳам томоша қилиш имкони яратилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Каналларимизга уланинг ва Edu Kids дайджестларини кўринг:

EDU KIDS

ITSM

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг