Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

14 нафар ўқувчи сараланди. Уларнинг ҳар бирига ўқиш давомида компютер ҳамда ойлик йўл чиптаси берилади

14 нафар ўқувчи сараланди. Уларнинг ҳар бирига ўқиш давомида компютер ҳамда ойлик йўл чиптаси берилади

Фото: «Inha.uz»

Кеча пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 10-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабда давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари кенг жалб қилинган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанлари чуқур ўргатилади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

2017 йилнинг декабр ойидан 2018 йилнинг январ ойига қадар ихтисослаштирилган мактаб 10 синфга танлов асосида қўшимча ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ўтказди.

Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 100 нафардан зиёд ўқувчилар ҳужжат топширишди. Улар 7 январ куни ўтказилган кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтган имтиҳонда ёшлар математика, физика ва инглиз тилидан синовдан ўтдилар. Имтиҳон 2 соат-у 20 дақиқа давом этди.

Foto: «Inha.uz»

Ота-оналар кутиш ҳудудида имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришди. Шунингдек, университетнинг «Facebook»даги саҳифаси орқали ҳам имтиҳон жараёнларини онлайн кузати имкони яратилди.

Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синфига 14 нафар ўқувчилар қабул қилинди. Ушбу ўқувчилар бир қатор имтиёзларга эга бўладилар.

Жумладан, ҳар бир ўқувчига ойлик йўл чиптаси ҳамда ўқиш давомида фойдаланиш учун компютер берилади. Бундан ташқари физика, математика ва инглиз тилидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчиларидан қўшимча дарсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу акция 2018 йил юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши муносабати билан ва ёшларга таълим олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг