Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

70 килограммгача юкни манзилга таший оладиган робот-курер Италия кўчаларида синовдан ўтказилди

70 килограммгача юкни манзилга таший оладиган робот-курер Италия кўчаларида синовдан ўтказилди

«YAPE» дрон-курери.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Италиянинг «e-novia» компанияси томонидан ишлаб чиқилган икки ғилдиракли «YAPE» дрон-курери ўзининг дастлабки тест-синовларидан муваффақиятли ўтди. Қурилма 2018 йилнинг январида бўлиб ўтадиган CES кўргазмасида тақдим этилади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«New Atlas» нашрининг хабар беришича, «YAPE» шаҳар кўчалари бўйлаб автоном ҳаракатланишда GPS, видеокамералар ва узоқ масофага мўлжалланган лазерлардан фойдаланади. Шунингдек, у симсиз равишда бутун шаҳар бўйлаб ўрнатиб чиқилган датчикларга улана олади ва турли парамертрларни, хусусан, светофорлар ишини ҳамда транспортлар оқимини назорат қилади.

Фойдаланувчилар мобил дастурлар орқали ерда ҳаракатланадиган дронларни чақириши мумкин. Қурилма буюртмачининг манзилига етиб боргач, ўз юкхонасига 70 килограммгача юкни сиғдира олиши ва у олиб борилиши лозим бўлган манзилни ўз дастурига киритиб қўйиши мумкин.

Шундан сўнг «YAPE» йўлга отланади; у бир марта қувваланиш орқали 80 километр масофани босиб ўтишга ёрдам берувчи электромотор ва батарея блоклари билан жиҳозланган. Дрон, асосан, тротуарлар ва велосипед йўлаклари бўйлаб соатига 6-20 километр тезликда ҳаракатланади. 

Белгиланган манзилга етиб борган қурилма «YAPE» тизимида рўйхатдан ўтказилган одамнинг юзини сканер қилади ва ўша одам учунгина ўз юкхонасини очади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг