Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Asus» аралаш реаллик қурилмасини сотувга чиқарди

«Asus» аралаш реаллик қурилмасини сотувга чиқарди

«Asus HC 102» аралаш реаллик гарнитураси.

Фото: «Hi-News»

«Asus» компанияси томонидан IFA 2017 кўргазмасида тақдим этилган аралаш реаллик гарнитураси ниҳоят савдога чиқди. «Asus HC 102» комплекти иккита ҳаракат контроллери билан 429 доллардан сотилмоқда, деб хабар берди «Hi-News».

Қурилма 2,89 дюймли дисплей билан жиҳозланган бўлиб, пикселлари сони 2880 х 1440 нуқтани ташкил этади. Намойиш этиш бурчаги 95 даражага, частотаси эса 90 герцга тенг. Бу эса виртуал ёки қўшимча реаллик орқали яратилган дастурлар билан бемалол ишлаш, шунингдек, видеоўйинлар ўйнаш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, мазкур гарнитура «Windows Mixed Reality» платформаси асосида яратилган ва «Windows 10» операцион тизимида ишлайди.

MR-гарнитурасига HDMI 2.0, USB 3.0, Bluetooth ва наушниклар учун 3,5 миллиметрли порт ўрнатилган. Қурилманинг макондаги ҳолати унинг ичига ўрнатилган датчиклар ва камералар ёрдамида амалга оширилади, шундай экан унга ташқи сенсор ва камералар шарт эмас. Гарнитуранинг оғирлиги 400 граммни ташкил этади, уни созлаш эса 10 дақиқадан кўпроқ вақтни талаб қилмайди. Шундан сўнг қурилма эгаларида 20 мингдан ортиқ дастурлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг