Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банки билан «Digital CASA» лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди

Жаҳон банки билан «Digital CASA» лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банкининг юртимизга ташриф буюрган махсус вакиллари гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур делегация мамлакатимизда «Рақамли Марказий Осиё — Жанубий Осиё» (Digital CASA) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш юзасидан ташриф буюрган. Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистондаги рақамли ривожланиш ҳолати ва натижалар хусусида ҳам музокаралар олиб боришмоқда. 

«Digital CASA» лойиҳаси Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги АКТ инфратузилмасини ривожлантириш, электрон ҳукумат учун тизимлар ишлаб чиқариш, рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришни кўзлайди. Учрашувда ҳар иккала томон «Digital CASA» лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдирдилар.

Ўзбекистон томони мамлакатда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида кутилаётган жиҳатлар ҳақида ўз қарашларини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан ҳамкорликнинг мамлакат ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилди. 

Учрашувда лойиҳани ишлаб чиқиш юзасидан кейинги режалар белгилаб олинди. Шунингдек, Жаҳон банкининг махсус вакиллари Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар, жумладан IT-муассасалар раҳбарлари билан учрашувларни давом эттиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг