Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корейслар одам миясидан 10 минг баравар тез ишловчи электрон мия ясашди

Корейслар одам миясидан 10 минг баравар тез ишловчи электрон мия ясашди

Иллюстратив фото

Жанубий Кореянинг DGIST компанияси тадқиқотчилари янги авлод сунъий интеллекти яримўтказгичли технологиясини ишлаб чиқишди, у инсон миясини имитациялайди.

Профессор Квон Хек Жун бошчилигида яратилган ушбу нейроморф қурилма нейронлар сингари маълумотларни бир неча даражали сақлай олади.

Қурилманинг ишлаш схемаси. Фото: DGIST

Шу пайтгача ишлатиб келинаётган ҳисоблаш қурилмаларининг энг катта камчиликларидан бири энергияни жуда кўп сарфлаши эди. Бу муаммога ечим излаган олимлар гафний оксиди ва қалай дисулфидидан фойдаланиб, синаптик транзисторлар ишлаб чиқишди.

Натижада инсон синапсидан 10 минг марта тезроқ ишловчи, шу билан бирга, жуда кам энергия сарфловчи қурилма — электрон мия яратилди.

Профессор Квон ушбу тадқиқот кейинги авлод ҳисоблаш архитектурасини яратишда муҳим қадам бўлганини таъкидлаб, инновация сунъий интеллект ва машинани ўқитиш билан боғлиқ соҳаларда қўлланилишига ишонч билдирди.

Тадқиқот натижалари билан батафсил Advanced Science журналида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг