Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйда йўқлигингизда нималар бўлганини “шпион“ Алиса оқизмай-томизмай айтиб беради

Уйда йўқлигингизда нималар бўлганини “шпион“ Алиса оқизмай-томизмай айтиб беради

Яндекс «Алиса» интеллектуал ёрдамчисининг имкониятларини кенгайтирди. Эндиликда у уйдаги IP-камералар тасвирини реал вақт режимида таҳлил қилиб, кадрда нималар содир бўлаётганини сўзлаб бериш хусусиятига эга бўлди.

Илгари ақлли уй тизими фойдаланувчилари камерада ҳаракат сезилганда фақат оддий билдиришномалар олиш билан чекланишар эди. Янги функция туфайли «Алиса» нафақат ҳаракатни қайд этади, балки вазиятни тўлиқ баҳолай олади. Масалан, у «Мушук диванда ўйнаб ўтирибди» ёки «Курьер эшик тагига қути қўйди» каби аниқ маълумотларни ипидан игнасигача оқизмай-томизмай айтиб беради.

Бундай имконият «Яндекс»нинг компьютерли кўриш (Computer Vision) соҳасидаги замонавий нейротармоқ моделларини интеграция қилиши эвазига амалга оширилди. Тезкор таҳлил тизими тасвирдаги объектларни ва уларнинг ҳаракат динамикасини аниқлашга қодир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу технология ақлли уй экотизимини ривожлантиришда муҳим қадамдир. Фойдаланувчилар ҳар сафар телефон экранига қараб, видеони қайта қўйиб кўришлари шарт бўлмайди — «Алиса» вазиятни қисқа хабар кўринишида етказади. Айниқса, болалар ёки уй ҳайвонлари назорати учун бу жуда қўл келади.

Ҳозирча янги функция синов тариқасида маълум турдаги IP-камералар ва «Яндекс» ақлли уй тизими фойдаланувчилари учун тақдим этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар яқин келажакда ушбу тизим янада такомиллашиб, бошқа турдаги қурилмалар билан ҳам тўлиқ мослашишини ва кенг оммага тақдим этилишини маълум қилишди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг