Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2026 йилда «Оскар»да янги номинация пайдо бўлади

2026 йилда «Оскар»да янги номинация пайдо бўлади

Дунёнинг энг нуфузли кино мукофоти – «Оскар» 2026 йилда янги номинация бщйича тақдирлашни бошлайди.

Қўшма штатларнинг Кино санъати ва фанлари академияси энг яхши кастинг учун мукофот беришини маълум қилди. Бу 2002 йилда қўшилган «Энг яхши анимацион филм» номинациясидан бери биринчи янги йўналиш бўлади.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда кастинг-директорлари кино саноатининг бошқа мутахассислари, масалан, овоз режиссёрлари, кийимлар бўйича мутахассислар ва грмчилар билан бир қаторда эътирофга этила бошлаган.

Кастинг бўйича мутахассислар фильмни яратиш жараёнининг дастлабки босқичларида асосий рол ўйнайди - улар актёрларни танлаш, иккала А-лист ва ёрдамчи ўйинчиларни ёллаш учун масъулдирлар.

«Кастинг режиссёрлари кино саноатида муҳим рол ўйнайди. Биз ушбу йўналишни ҳам эътироф этиш ва тақдирлаш мақсадида танлаб олаётганимиздан хурсандмиз», – дейилади Академия бош директори Билл Крамер ва президент Жанет Янг қўшма баёнотда.

Баёнотда «Энг яхши кастинг» ҳайкалчаси тақдирлаш маросимида топшириладими ёки йўқми, бунга аниылик киритилмаган. Ҳозирда тадбир давомида барча 23 номинация бўйича мукофотлар жонли эфирда топшириб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг