Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари тўхтатилади

АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари тўхтатилади

АҚШ Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларини номаълум муддатгача тўхтатмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг расмий вакили Дана Уайтнинг сўзларига асосланиб, «Anadolu» маълум қилди.

Гап жорий йилнинг август ойида бошланиши режалаштирилган уч ойлик «Freedom Guardian» ҳамда АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучлари тажриба алмашиши бўйича икки дастурни ўз ичига олган машғулотлар ҳақида кетмоқда.  

Уайтнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашувидан кейин, 12 июнь куни мазкур қарорга келинган.

Учрашув якунида Трамп КХДР «тўғри йўл»да юрар экан,  машғулотларни тўхтатишини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг