Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энг яхши адвокат — ватан»: Австралия Ассанжни ўз ҳимоясига олди

«Энг яхши адвокат — ватан»: Австралия Ассанжни ўз ҳимоясига олди

Фото: AFP

АҚШ президенти Жо Байден WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан суд таъқибини тўхтатиш тўғрисидаги Австралия сўровини кўриб чиқишини айтди.

«Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз», — деди у журналистларга.

Австралия парламенти шу йилнинг февралида 52 ёшли Ассанжни ватанига (у Австралияда туғилган) қайтаришга чақирганди. Бу чорловни мамлакат бош вазири Энтони Албаниз ҳам қўллаган.

«Жаноб Ассанж ҳақида одамлар ҳар хил фикрда. Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, бу иш тинмай давом этиши мумкин эмас», — деди Албаниз парламентга мурожаатида.

АҚШ Ассанжни ҳарбий сирларни ошкор қилишда айблаб, суд қилиш учун Буюк Британиядан экстрадиция қилиш ҳаракатида. WikiLeaks асосчиси эса айбловларни рад этмоқда.

АҚШ Ассанжга ўлим жазоси берилмаслигини кафолатлаши шарт дея, Лондон Олий суди экстрадиция масаласини март ойида тўхтатганди. Америка ҳукуматининг жавобига баҳони суд май ойи охирида бериши кутиляпти.

Ассанжнинг рафиқаси Стелла X ижтимоий тармоғида Байденга мурожаат қилиб: «Тўғри қарорга келинг. Айбловни олиб ташланг», — деб ёзганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг