Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги «энг юпқа» осмонўпар бино — ҳамёни семизлар учун

Дунёдаги «энг юпқа» осмонўпар бино — ҳамёни семизлар учун

Ню-Йоркда дунёдаги «энг юпқа» осмонўпар бино — Steinway Tower қурилиши якунланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ғарбий яримшарда баландлиги бўйича иккинчи ўринда, бўйининг энига нисбати — 24:1.

Баландлиги 435 метрли бинони SHoP Architects компанияси қурди. Осмонўпар 91 қаватли бўлиб, унда атиги 46 та хонадон бор (уларнинг орасида Studio Sofield компанияси дизайни асосидаги икки қаватлилари ҳам бор).

«Биз кўп ҳашаматли кўп жойларда бўлганмиз, мен эса бошқа ҳеч ерда учрамайдиганини қуришга аҳд қилдим. Бунақасини фақат Ню-Йоркда учратасиз», — деди Studio Sofield асосчис Уилям Софилд.

Хонадонлардан ташқари, Steinway Tower биносида бассейн, шахсий ошхоналар, голф майдони ҳам ўсимликлар экилган айвон бор.

Steinway Tower хонадонлари нархи $7,55 миллиондан $66 миллионгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг