Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эгей денгизида бир ҳафта ичида 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожир қутқарилди

Эгей денгизида бир ҳафта ичида 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожир қутқарилди

Туркиянинг халқаро ноқонуний миграция ва юзага келиши мумкин бўлган гуманитар фожеага қарши кураши тўхтовсиз давом этмоқда.

Хусусан Эгей ва Ўрта ер денгизида Европа ва айниқса, Греция томонидан эътибордан четда қолган ва ҳатто турли аралашувлар билан ҳаётий муаммога айланган иммиграция муаммосига қарши Туркиянинг инсонпарварлик ёрдами ва кураши узлуксиз давом этмоқда.

Туркия Республикаси ИИВ Соҳил хавфсизлик қўмондонлигидан олинган маълумотларга кўра, фақат 1 июль ҳолатига Туркия ҳудудига қараб сузган резина қайиқларда Чаноққалъа қирғоқларида 37, Измирда 11 нафар, 2 июль ҳолатига кўра, Чаноққалъа қирғоқларида яна 84, охирги ҳафтага қарасак, 25 июнда 14, 26 июнда 99,  27 июнда 48, 28 июнь куни эса 57 нафар ноқонуний муҳожирлар қутқарилган.

Шунга кўра, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида Эгей денгизида Туркия Соҳил хавфсизлик хизмати томонидан 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожир қутқарилди.

Эгей денгизида 1 январдан 31 майгача юнон кучлари томонидан Туркия ҳудудий сувларига қайтарилган 8 678 ноқонуний муҳожир қуруқликка чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг