Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ер юзидаги энг кекса тошбақа 192 ёшини нишонлади

Ер юзидаги энг кекса тошбақа 192 ёшини нишонлади

http://guinnessworldrecords.com/

Жонатаннинг 1886 йилдаги ва ҳозирги кундаги сурати. 

Муқаддас Елена (Буюк Британия) оролида яшовчи Жонатан исмли улкан тошбақа ҳаётининг 192 йиллигини нишонлади. У тарихдаги энг кекса тошбақа ҳисобланади.

Олимларнинг фикрига кўра, Жонатан тахминан 1832 йилда туғилган. Гап шундаки у 1882 йилда Сейшел оролларидан Муқаддас Еленага олиб келинганида  тўлиқ етук эди, яъни улар 50 ёшида ана шундай етук бўлади. Ҳаттоки ўша пайти у 50 ёшдан ҳам каттароқ бўлган бўлиши мумкин. Бундай тошбақаларнинг ўртача умри 150 йил.

Кўп йиллар давомида бу тошбақани кузатаётган ветеринар Жо Холлинзнинг айтишича, Жонатанда «секинлашув» белгилари йўқ. Тошбақа ҳидни йўқотган ва катаракта бўлсада кўзлари кўради, аммо унинг иштаҳаси аъло. Тошбақанинг озуқаси витаминларга бой мева ва сабзавотларни ўз ичига олади. Севимли овқатлари карам, бодринг, сабзи, олма ва бошқа мавсумий мевалар. У, айниқса, бананларни яхши кўради, гарчи улар оғзига ёпишса ҳам. У иссиқ кунларда қуёшда тобланишни яхши кўради, панжаларини қобиғидан чиқариб ётади, жуда иссиқда эса сояга яширинади. Қишнинг совуқ кунларида у ўзини барглар ёки ўрилган ўтларга кўмиб, кун бўйи ётади.

«Жонатаннинг соғлиғи яхши ва ҳозирда барча белгилар бизни учинчи асргача яшашига умид қилмоқда, балки уч асрни кўришга ҳам улгургандир» – дейди  зоологлар.

Жонатан яна учта улкан тошбақа билан яшайди  – 1969 йилда оролга келган ва тахминан 55 ёшда бўлган Девид ва Эмма ҳамда 1991 йилда келтирилган  32 ёшга кирган Фредерик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг