Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция хавфли тўфонга тайёрланмоқда

Франция хавфли тўфонга тайёрланмоқда

Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида зарғалдоқ тусли хавф эълон қилинган. Маҳаллий аҳоли кучли ёмғир ва эҳтимолий сув тошқинларига тайёрланмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги соатига 170 километрга етиши кутилмоқда.

Euronews тўфон минтақага Атлантика океанидан яқинлашаётгани, учта департаментда об-ҳаво хавфининг энг юқори даражаси – қизил тусдаги хавф эълон қилингани ҳақида хабар берган.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин қизил тусли хавф эълон қилинган ҳудудлар аҳолисини тунда уйларини тарк этмасликка, дарахтлар ва денгиздан узоқроқ туришга чақирган. Хабарларга кўра, тўфон пайтида денгиз тўлқинларининг баландлиги 10 метрга етиши тахмин қилинмоқда.

Денгиз бўйлаб олиб борувчи айрим йўллар ёпилган. Минтақавий ва шаҳарлараро поездлар ҳаракати ҳам тўхтатилган. Тўфон хавф солаётган ҳудудга 3200 нафар қутқарувчи ва тўртта вертолёт сафарбар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Франия президенти Эммануэл Макрон айни пайтда расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг