Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия фуқаролигини олиш тартиби қийинлашиши мумкин

Германия фуқаролигини олиш тартиби қийинлашиши мумкин

Фото: DW

Германия ҳукмрон коалицияси (ХДС/ХСИ ва СПД) янги иммиграция сиёсати ислоҳотлари пакетини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. 

Бу пакет, маълумотларга кўра коалиция келишувидан келиб чиқади.

​Христиан демократлари фуқаролик учун мамлакатда яшашнинг минимал муддатини беш йилдан саккиз йилгача оширишни ва икки фуқароликни истисно ҳолатлар билан чеклашни таклиф қилмоқдалар.

Иккита паспортга эга бўлганларга ўзгаришлар қилмайди. Бундан ташқари, улар немис тилини билиш талабларини B1 дан B2 га кўтаришни режалаштирмоқдалар ва фуқароликка ариза берувчиларга бутун фуқароликни олиш жараёнида ижтимоий нафақа олишни тақиқламоқчи.

​Бунинг эвазига ХДС/ХСИ Социал-демократларнинг ишлаётган ёки ўқиётган чет элликлар учун яшаш имкониятларини кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр.

BILD маълумотларига кўра, социалистлар ҳозирда коалиция ҳамкорларининг таклифларини кўриб чиқмоқда. Янги ислоҳот пакети бўйича биринчи музокаралар келаси ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг