Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда автомобиль мактаб ўқувчиларини босиб кетди: ҳайдовчи атайлаб қилгани айтилмоқда

Германияда автомобиль мактаб ўқувчиларини босиб кетди: ҳайдовчи атайлаб қилгани айтилмоқда

Фото: «Bild»

Германияда бошланғич синф ўқувчиларини машина уриб кетди. 30 ёшли ҳайдовчи буни атайлаб қилгани айтилмоқда. У руҳий касаллар клиникасига жойлаштирилган, деб хабар берди душанба куни Bild нашри.

Ҳодиса 29 октябрь, жума куни Гессен федерал ерида содир бўлган. 30 ёшли эркак автомобилда кўчада кетаётган мактаб ўқувчиларини босиб кетган, 8 ёшли қизча ҳалок бўлди, 7 ва 8 ёшли яна икки бола оғир жароҳат олишган. Шанба куни ҳайдовчи клиникага ётқизилган.

«Жума куни Шимолий Гессенда болаларни уриб юборган ҳайдовчи, афтидан, буни атайлаб қилган. Душанба куни маълум бўлишича, Кассель прокуратураси қотиллик бўйича тергов очган», — дея маълум қилди таблоид.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг