Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги авиаҳалокатда 7 киши қурбон бўлди

Ҳиндистондаги авиаҳалокатда 7 киши қурбон бўлди

Фото: The Peninsula Qatar

23 феврал оқшомида Ҳиндистоннинг Жаркханд штатида бортида бемор ва тиббиёт ходимлари бўлган кичик самолёт қулаб тушди

Ҳодиса штатнинг Чатра туманида юз берган. Маҳаллий полиция баёнотига кўра, авиаҳалокат оқибатида самолёт бортидаги барча — 7 киши ҳалок бўлган.

Redbird Airways авиакомпаниясига тегишли Beechcraft C90 самолёти Ранчи шаҳридан Ню-Делига йўл олган эди. Самолёт бахтсиз ҳодиса туфайли танасининг 60 фоизи куйган 41 ёшли эркакни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун пойтахтга олиб кетаётган бўлган.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси маълумотларига кўра, самолёт ҳавога кўтарилганидан 23 дақиқа ўтиб алоқага чиқмай қолган ва радарлардан ғойиб бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, фожиага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг