Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испан қиролининг куёвини аёллар қамоқхонасига қамашди

Испан қиролининг куёвини аёллар қамоқхонасига қамашди

Фото: «Clara Margais / Globallookpress.com»

Испания қиролининг куёви, гандбол бўйича олимпия чемпиони Иняки Урдангарин ўзига тайинланган жазони ўташ учун Авила шаҳридаги аёллар қамоқхонасига етиб келди. У бу ерда беш йил-у ўн ой сақланади. Суд унга солиқлардан бош тортгани ва бошқа молиявий фирибгарликлари учун шу жазони тайинлагани ҳақида хабар берилмоқда.

Тергов жараёнида Урдангарин қироллар оиласидаги мавқеидан фойдаланиб ўзининг нотижорий «Noos Foundation» ташкилоти учун имтиёзли шартномалар тузишга эришган. Битимлардан тушган пулларни эса хориждаги ҳисобрақамларда сақлаган.

Испания қонунларига кўра, судланган, аммо қамоққа келтирилмаган шахс қайси қамоқхонани танлашни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Қиролнинг куёви эса 80 та вариант орасидан «Бривева» аёллар қамоқхонасини танлади — бу ерда эркаклар бўлими ҳам мавжуд. «El Confidencial» газетаси хабар беришича, бу бўлимда бешта камера, ошхона, ички ҳовли ва меҳмонларни қабул қилиш учун хонаси ҳам бор.

2017 йил февраль ойида Урдангарин олти йил-у уч ойга озодликдан маҳрум этилганди. Бироқ 2018 йилнинг июнь ойида суд бу муддатнинг беш ойини олиб ташлаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг