Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги фожиа қурбонлари сони ортди. Ўзбекистон ТИВ баёноти

Истанбулдаги фожиа қурбонлари сони ортди. Ўзбекистон ТИВ баёноти

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 13:00 да Истанбул вилояти Шишли туманидаги 16 қаватли турар-жой биносида юз берган ёнғинда қурбон бўлганлар сони 29 кишига етди.

Аввал 15 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.

Ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган тунги клубда содир бўлган, клуб вақтинча фаолият юритмаётган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган.

«Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган», дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг