Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонда мудофаа харажатлари рекорд миқдордан ошиб кетди

Жаҳонда мудофаа харажатлари рекорд миқдордан ошиб кетди

Жаҳон мудофаа харажатлари 2023 йилда биринчи марта 2 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Американинг Forecast International мудофаа технологиялари консалтинг компанияси ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади Defence One.

Шундай қилиб, мудофаа харажатлари аввалгига нисбатан 10,4 фоизга ошди. Ҳарбий эҳтиёжлар учун сарф-харажатларнинг 2,12 триллион долларгача ошиши сабаблари орасида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви бор.

Мудофаа харажатларининг ярми НАТО давлатлари ҳиссасига тўғри келади. 

Мисол учун 2022 йилда мудофаа харажатларининг 39 фоизи (877 млрд доллар) АҚШга тўғри келган. 

Бундан ташқари, экспертлар 2030 йилгача мудофаа харажатларини янада оширишни истисно қилишмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг