Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Африкада 10 йил ичида биринчи марта қор ёғди

Жанубий Африкада 10 йил ичида биринчи марта қор ёғди

Жанубий Африка Республикаси пойтахти Йоханненсбургда сўнгги 10 йил ичида биринчи марта қор ёғди.

10 июл куни Жанубий Африка пойтахти аҳолиси қордан ҳайратда қолди, деб хабар берди Africa News.

Иқлимшунослар жанубий африкаликларни яқинлашиб келаётган совуқ ҳаводан огоҳлантиришганди, бироқ минтақадагилар учун қор ёғиши қувончли ҳодиса бўлди, деб ёзади нашр.

Айрим болалар ҳеч қачон бундай ёғингарчиликни кўрмаган. Илгари ҳудудда қор 2012 ва 1996 йилларда тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг