Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Калифорниядаги ёнғинлар сабаб бедарак йўқолганлар 1000 дан ошди

Калифорниядаги ёнғинлар сабаб бедарак йўқолганлар 1000 дан ошди

Фото: «EPA/UPG»

АҚШнинг Калифорния штатида юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида бедарак йўқолганлар сони 1011 кишига етди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Аввалроқ 631 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинган эди.

Қутқарувчилар Шимолий Калифорниянинг ўт ичида қолган ҳудудларида 8 кишининг қолдиқларини топган. Шу тариқа, ёнғин қурбонлари 71 кишига етди.

14 ноябрь куни Калифорнияда давом этаётган улкан ёнғин серқатнов автомагистралгача етиб келгани ҳақда хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг