Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин Жанубий Кореяга пиёда келади

Ким Чен Ин Жанубий Кореяга пиёда келади

Фото:«Radio NZ»

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан бўладиган учрашувга келиш учун Жанубий Корея билан чегарадаги демаркация чизиғини пиёда кесиб ўтади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» «Bloomberg» хабарига асосланиб маълум қилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, 27 апрель куни Ким Чен Ин маҳаллий вақт билан соат 9:30 да (Тошкент вақти билан 6:30) чегарани кесиб ўтади. Қайд этиш керакки, икки Корея раҳбарлари 2007 йилдан буён илк марта учрашмоқда. Бу эса Корея урушидан буён учинчи учрашув бўлади.

«Ушбу учрашув тўлиғича барқарор тинчликни сақлаш ва ядровий қуролсизланишга бағишланади», — дея баёнот берган Мун Чже Ин маъмурияти раҳбари ва музокаралар ташкилий қўмитаси раҳбари Им Чжон Сок.

Эслатиб ўтамиз, икки Корея раҳбарлари ўртасидаги ушбу тарихий учрашув 27 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунингдек, май ойи охири ёки июнь ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг