Михаил Горбачев Индонезия парламентига ўз номзодини қўйди
Индонезия парламентига депутат бўлиш учун Михаил Горбачев исмли сиёсатчи ўз номзодини қўйди. Бу ҳақида Россиядаги РИА Новости нашри хабар бериб ўтди.
Горбачев парламент аъзоси бўлган тақдирда мамлакатда сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилишини билдирган. «Асосий учта муаммо — коррупция, тоқатсизлик ва атроф-муҳит», — дейди у.
Индонезияда бугун, 17 апрелда президентлик ҳамда парламентнинг икки палатасига сайлов бўлиб ўтмоқда. Сайловда 193 миллион фуқаро иштирок этиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter