НАТО Россия устидан «тезкор ғалаба» бўйича стратегия тайёрламоқда — Bloomberg
Bloomberg агентлиги хабар беришича, 12 октябрь куни НАТОнинг Европадаги Олий Иттифоқдош Кучлари Қўмондони Алексус Гринкевич Россия билан потенциал можаро юзага келган тақдирда Польшада «тезкор ғалаба» стратегиясини тақдим этади.
Стратегияда потенциал ҳужумларга қарши курашиш учун учувчисиз учиш аппаратлари ва сунъий интеллект бошқариладиган нишонга олиш тизимларидан фойдаланиш таклиф этилади.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, «Ғалаба назарияси» деб номланган стратегияда ҳужум содир бўлган тақдирда, НАТО Россия ва Беларус билан чегараларбўйлаб ер усти мудофаа кучлари ва бошқа активлардан фойдаланиши мумкинлиги айтилган.
Агентликнинг таъкидлашича, бошқа нарсалар қатори, режа асосан автоном равишда ишлайдиган «арзон дронлар» ва ҳарбий техника тизимларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Стратегиянинг мақсади Россиянинг Европа мамлакатларига потенциал ҳужуми ҳолатида НАТОнинг ҳаракатларини аниқлаштиришдир, бу Европа мамлакатлари томонидан тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан, НАТОнинг шарқий қаноти, жумладан, Польша, ёздан бери ўз мавқеини мустаҳкамлай бошлади.
Сентябрь ойи ўрталарида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат Европага ҳужум қилиш ниятида эмаслигини таъкидлаганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter