Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нигериядаги ЙТҲда 30 киши ёниб кетди

Нигериядаги ЙТҲда 30 киши ёниб кетди

Нигерия шимолида икки автобус иштирокидаги ЙТҲ натижасида 30 киши тириклайин ёниб кетди.

France Presse агентлиги маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса 21 июль, пайшанба куни мамлакат шимолидаги Кадуна штатида содир бўлган. Кано шаҳри ва Нигерия пойтахтини боғловчи йўлда иккита автобус ва енгил автомобил тўқнашиб кетган ва ёнғин чиққан.

Ҳалок бўлганлардан ташқари яна бир неча киши жиддий жароҳат олган. Ҳодисага тезликни ошириш ва машинани эҳтиётсизлик билан бошқариш сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг