Норвегия телерадиокомпанияси «Евровидение»да Исроил иштирокидан хавотирда
Норвегия жамоат телерадиокомпанияси Европа радиоэшиттиришлар иттифоқига (EBU) мактуб йўллаб, «Евровидение» қўшиқ танловида Исроилнинг иштирок этишидан хавотирда эканлигини билдирди.
«Биз томошабинлар энг яхши қўшиқни эмас, балки муайян давлатни қўллаб-қувватлаш учун овоз беришидан хавотирдамиз. Томошабинлар ҳам танловда энг яхши қўшиқ эмас, балки бошқа манфаатлар устунлиги ҳақида ўйлаши мумкин», — деди NRK муҳаррири Йостейн Улсенг.
Унинг сўзларига кўра, «Евровидение» қоидаларига киритилган танлов ғолиби уруш ҳолатида ёки жиддий хавфсизлик таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда танловни ўз мамлакатида ўтказа олмаслигини назарда тутувчи ўзгартириш EBUга юборилган фикр-мулоҳазалар натижасида қабул қилинган.
Исроилнинг танловдаги иштироки сабабли айрим давлатлар унда иштирок этишдан воз кечмоқда. Хусусан, Ирландия 2026 йилги «Евровидение»да қатнашмаган ва 2027 йилда ҳам танловда иштирок этмаслигини маълум қилган. Испания ҳам танловдан воз кечишни режалаштираётганини билдирган.
«Евровидение-2027» 15 май куни Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги Бургас шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter