Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқ уй Трамп ва Путиннинг учрашувига атаб жетонлар чиқарди

Оқ уй Трамп ва Путиннинг учрашувига атаб жетонлар чиқарди

Фото: «korrespondent.net»

Оқ уй АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг июлда Хелсинкида бўлиб ўтган учрашувига аталган эсдалик жетонларини чиқарди. Жетонларга Оқ уй расмий дўконининг сайтида буюртма бериш мумкин. Айтилишича, жетонлар 100 доллар туради.

Жетонлар суратини «New York Times» мухбири Кеннет Вогел «Твиттер»даги саҳифасида эълон қилган.

Тангачаларда Россия ва АҚШ байроқлари фонида Хелсинкидаги музокаралар биноси тасвирланган, шунингдек, президентларнинг исмлари ҳам ўйиб ёзилган. Бундан ташқари, рус тилида «Юқори даражадаги учрашув» ва инглиз тилида «Оқ уй ва Кремлнинг саммити» дея қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг