Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пашинян Арманистон ва ЕОИИ муносабатларини «муаммоли» деб атади

Пашинян Арманистон ва ЕОИИ муносабатларини «муаммоли» деб атади

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан муносабатларида муайян муаммолар пайдо бўлаётганини маълум қилди.

«Юзага келаётган муаммолардан бири ЕОИИ билан муносабатларимизга тааллуқли. Яқин келажакда бу йўналишда иш олиб борамиз», — деган Пашинян ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Арманистонда иқтисодий фаоллик юқори бўлиб қолаётганига қарамай, мамлакат қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Ҳукумат сиёсати иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

Аввалроқ Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Арманистонга нисбатан ЕОИИ тўғрисидаги шартнома амал қилишини тўхтатиб туришнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида маъруза тайёрлагани маълум бўлган эди.

Ҳужжатда Арманистоннинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги ҳаракатлари, икки интеграцион тузилма доирасидаги мажбуриятларнинг ўзаро мувофиқлиги ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий хавфлар кўриб чиқилган.

Мазкур маърузани тайёрлаш тўғрисидаги қарор май ойида Остонада ўтказилган ЕОИИ саммитида қабул қилинган. Ўшанда иттифоққа аъзо тўрт давлат раҳбарлари Арманистонни референдум ўтказиб, Европа Иттифоқи ва ЕОИИ ўртасидаги танловини аниқлаштиришга чақирган.

Пашинян аввал ҳам Европа Иттифоқи ва ЕОИИга бир вақтнинг ўзида аъзо бўлиш мумкин эмаслигини тан олган. Бироқ у дастлаб Европа Иттифоқига расмий ариза топшириш ва номзод мақомини олиш, шундан кейингина масалани референдумга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

Россия президенти Владимир Путин эса 1 сентябрь куни Пашинян билан учрашувда Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш истагини мамлакатнинг қонуний ҳуқуқи деб атаган. Шу билан бирга, бу қарор ЕОИИдаги иштирокни давом эттиришда қийинчиликлар туғдиришини билдирган.

Ҳозирча Арманистон ЕОИИ аъзоси бўлиб қолмоқда. Мамлакатнинг Европа Иттифоқига интеграциялашуви эса унинг келгусидаги иқтисодий ва сиёсий йўналишига оид асосий масалалардан бирига айланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг