Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ҳибсга олиниш таҳдиди туфайли Жанубий Африкага бормайди

Путин ҳибсга олиниш таҳдиди туфайли Жанубий Африкага бормайди

Россия президенти Владимир Путин Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди, мамлакат расмийлари уни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишлари мумкин.

Россия президенти Владимир Путин август ойида Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этмайди, деб хабар бермоқда Жанубий Африка президенти сайти.

Ўзаро келишувга кўра, Путин саммитда қатнашмайди, бироқ Россия томонидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади.

Март ойида Гаагадаги Халқаро жиноий суди Путинни «украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш» айблови билан ҳибсга олиш учун ордер берганди. Жанубий Африкага ташриф ушбу айбловдан кейинги илк расмий хорижий ташрифи бўлиши мумкин эди.

Жанубий Африка Рим статутининг иштирокчиси бўлиб, агар Путин бу ҳудудига келса, мамлакат расмийлари ордер асосида уни ҳибсга олишга мажбур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг