Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг курсдоши муҳим мансабни эгаллади

Путиннинг курсдоши муҳим мансабни эгаллади

Россияда сенаторлар президент Путиннинг курсдошини Олий суд раҳбари этиб тайинладилар

Россия Федерация Кенгаши Ирина Подносовани Россия Олий суди раиси лавозимига тайинлаш учун овоз берди.

Ушбу лавозимга танлов 1989 йилдан бери судни бошқарган Вячеслав Лебедев (ўша пайтда у РСФСР Олий суди эди) шу йилнинг 23 февралида вафот этганидан кейин 1 март куни эълон қилинганди.

71 ёшли Подносова Олий суднинг Иқтисодий низолар бўйича суд коллегияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Подносова 1975 йилда Ленинград давлат университетининг юридик факультетини Владимир Путин билан бирга тамомлаган. Россия Олий судига ўтишдан олдин у Ленинград вилоят суди ва умумий юрисдикциянинг иккинчи апелляция судини бошқарганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг