Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қор бўрони туфайли БМТ бош қароргоҳидаги учрашувлар бекор қилинди

Қор бўрони туфайли БМТ бош қароргоҳидаги учрашувлар бекор қилинди

Иллюстратив фото

БМТ раҳбарияти кутилаётган кучли қор бўрони сабабли ташкилотнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳини душанба куни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

23 февралга белгиланган барча учрашувлар ва тадбирлар бошқа муддатга кўчирилади. Хабарда айтилишича: «Кутилаётган қор бўрони муносабати билан БМТ қароргоҳи жойлашган мажмуа 2026 йил 23 феврал, душанба куни ёпиқ бўлади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ню-Йорк мэри Зоҳран Мамдани об-ҳаво маълумотлари ва метеорология хизматлари прогнози сабабли шаҳар ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Шаҳарда мактаблар ва асосий автомобил йўллари ёпилади, аҳоли учун махсус иссиқлик (исиниш) марказлари ташкил этилади.

Синоптиклар Ню-Йоркда 45 сантиметргача қор ёғишини ва шамол тезлиги сониясига 26 метргача кучайишини прогноз қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг