Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Эстония элчисини мамлакатдан чиқариб юбормоқда

Россия Эстония элчисини мамлакатдан чиқариб юбормоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 23 январ, душанба куни ТИВга чақирилган Эстония элчиси Маргус Лайдрега 7 феврал куни мамлакатни тарк этишни буюрди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«23 январ куни Эстония элчиси М.Лайдре Россия ТИВга чақирилди. Унга Эстония расмийларининг хатти-ҳаракатлари муносабати билан қаттиқ норозилик билдирган. Элчи 2023 йил 7 февралда Россия Федерациясини тарк этиши керак», дейилади баёнотда.

Aввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Эстония билан дипломатик алоқалар даражаси бу давлат расмийларининг Россия Федерациясига нисбатан нодўстона ҳаракатлари туфайли қуйи даражага туширганини» маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Реинсалу Брюсселга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи зудлик билан Россияга қарши янги санкциялар пакетини келишиб олиш ва Украинага ёрдамни кучайтириш кераклигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг