Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳарбийлари Қорабоғни тарк этмоқда

Россия ҳарбийлари Қорабоғни тарк этмоқда

Россия Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида вақтинча жойлаштирилган тинчликпарвар контингентини олиб чиқишни бошлади. 

Жумладан, Калбажар туманидаги ҳарбий қисм ҳамда техника аллақачон ҳудудни тарк этган ва объектни қўриқлаш Озарбайжон полициясига ўтган.

Россия ҳарбий контингенти Қорабоғни тарк этаётганини мамлакат президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлаган.

Озарбайжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиевга кўра, ҳарбий қисмни муддатдан олдин олиб чиқиш ҳақидаги қарор икки давлат раҳбарияти томонидан қабул қилинган.

Россия тинчликпарвар контингенти 2020 йили Боку, Москва ва Ереван ўртасида уч томонлама битим имзоланиши ортидан Қорабоғда вақтинча жойлаштирилган эди. 2023 йил сентябрь ойидаги ҳарбий амалиётдан кейин Озарбайжон Қорабоғ устидан тўлиқ назорат ўрнатди ва эндиликда Россия ҳарбий кучлари минтақани тарк этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг