Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея учирган сунъий йўлдош носозлик туфайли денгизга қулади

Шимолий Корея учирган сунъий йўлдош носозлик туфайли денгизга қулади

Бугун, 31 май куни Шимолий Корея сунъий йўлдошининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, янги «Chollima-1» сунъий йўлдош ракетаси двигатель ва ёнилғи тизимидаги беқарорлик туфайли муваффақиятсизликка учраган.

Бу Шимолий Кореянинг сунъий йўлдошни учиришга бўлган олтинчи уриниши ҳисобланади. Шимолий Корея 2016 йилда илк бор ўзининг сунъий йўлдошини учирган эди.

Жанубий Кореянинг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасининг маълум қилишича, ҳарбийлар космик ракетанинг қисмлари йиғиб олиш бўйича операция ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг